BuxoroJinoyat

Фуқарога 50 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган муҳандис ва бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Давлат кадастрлари палатасининг Когон тумани филиали муҳандиси Ф.Х. ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси С.Р.лар фуқаро А.нинг ишончига кириб пора беришга далолат қилиб, унга захирадаги ер майдонидан 50 гектарини ажратиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари ва 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button