BuxoroMIB

Ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро этмаганқарздорларга нисбатан адолатли жарима қўлланилиши белгиланмоқда

Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар жараёнида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш механизмлари янада такомиллаштирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида ижро жараёнларини амалга оширишда аҳолига кенг қулайликлар яратилди.

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида, амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар мавжудлиги билдирилиб, соҳада тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурлиги таъкидланди.

Хусусан, ижро ҳужжатини ижро этмаган қарздоргаМажбурий ижро бюроси ходимлари томониданмаъмурий жарима қўлланилишига ва ушбу жариманинг миқдори эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддасига мувофиқ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ўнбараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн беш бараваригача белгиланган.

Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий ижро этмаган қарздорга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқжарима қўлланилиши ижтимоий адолат принципларининг бузилишига ва айрим фуқароларнинг тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилиб, бундай ҳолатлар бартараф этилмоқда.

Хусусан, қўлланиладиган жарима миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғисидаги кодекснинг 1981-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш ваколатига, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканликлари белгиланмоқда.

Ушбу Қонунни қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишига, ижро ҳужжатини ижро этмаганлик учун қарздорга нисбатан адолатли жарима тайинланишига ҳамда ижро ҳужжатлари устиданназоратни кучайтирилишига хизмат қилади.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button