BuxoroMurojaat

МАНА Ғиждувонда нима гаплар

Ғиждувон туман ҳокими ўринбосари қонунларни тушунмаслиги натижасида туман деҳқон бозор АЖ ходимларини савдо комплексидаги тадбиркорлар билан шартнома туздириш ва улардан инфратузилма пулини териш учун жалб қилмоқда.

             Ўзбекистон Республикасининг 24.09.2012 йилдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасида “давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан, ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши мулкдорнинг розилиги билан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади” деб белгиланган. 

             Худди шунингдек, “мулкдор хусусий мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга рози бўлмаган тақдирда, бу қарор суд томонидан низо ҳал этилгунига қадар амалга оширилиши мумкин эмас. Мулкдорга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари ҳам низони кўриб чиқишда ҳал этилади” қўйилган.

Ғиждувон туман хокимининг 2019 йил 12 июндаги 6456-сонли қарорига асосан “Ғиждувон деҳқон бозор қурилиш” масъулияти чекланган жамиятига  ажратилган 8751,39 кв. метр    ер майдонига мазкур жамият томонидан банкдан 26 фоизли 11 миллиард тижорат кредити ва тадбиркорларнинг 45 922 460 000 сўмлик маблағларини жалб қилиб замонавий типдаги савдо мажмуаси барпо қилинган “Ғиждувон деҳқон бозор қурилиш” масъулияти чекланган жамиятига мулкга эгалик килиш ҳуқуқи эътироф этилиб, кадастр паспорти шакиллантирилиб давлат руйхатидан ўтказилган.

Бухоро вилоят хокими ўзининг 2022 йил 2 августдаги 363-2-0-Q/22-сонли қарорини қабул қилиб, мазкур қарорга асосан ушбу савдо мажмуасида жойлашган савдо дўконларига нисбатан фуқаролар ва “Ғиждувон деҳқон бозор қурилиш” масъулияти чекланган жамиятининг мулк ҳуқуқини бекор қилиб, савдо мажмуасини “Ғиждувон дехкон бозори” акционерлик жамияти балансига қабул қилиб олишни Ғиждувон туман хокими Ш.Ашуровга  ва давлат кадастр палатаси бошкармаси А.Тойировга эса деҳқон бозор акционерлик жамиятининг кадастр хужжатларига тегишли ўзгартириш киритишни топширган.

Ушбу вилоят хокимининг тадбиркорларнинг мулкини хақ тўламасдан олиб қўйишга қаратилган Конституцияга зид равишда қабул қилинган қарори Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига хам сиёсатига хам тўғри келмаслиги яққол  кўриниб турганлигига карамасдан Олий суд судьси Холов бошчилигидаги кассация хайъати томонидан қонуний деб топилган.

Холбуки Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 53-моддаси иккинчи хат бошисида Хусусий мулк бошка мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат химоясидадир. 

            Маъмурий иш бўйича Олий суд кассация ҳайъатининг 02.03.2023 йилдаги 5-2001-2205/685-сонли қарорида мулкни олиб қўйиш назарда тутилмаган.           

            Вазирлар маҳкамасининг 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандида бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати келтирилган бўлса 43-бандида бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқларининг бекор қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу рўйхатда маҳаллий ҳокимиятнинг қарори билан бино ва иншоотлар давлат рўйхатидан чиқариш назарда тутилмаган.

            Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Ғиждувон туман филиали томонидан Ғиждувон деҳқон бозор қурилиш МЧЖга тегишли ер ва бинолар ВМнинг 1060-сонли қарор талабларига зид равишда 13.03.2023 йилда деҳқон бозор АЖга ўтказилган

Холбуки ушбу савдо мажмуасида жойлашган 392 савдо дўконлари 2020 йилда тадбиркорларга мулк ҳуқуқи асосида олди-сотди шартномаларига асосан нотариус оркали сотилиб расмийлаштирилган бўлиб хозирги кунга кадар кадастр йигма жилдлари Бухоро вилоят хокимининг топшириғига асосан кадастр палатаси томонидан ВМнинг 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига зид равишда мулкдорнинг розилиги эмас балки уларни хабардор қилмасдан қалбакилаштирилган.

Энг қизиғи ушбу хужжатларни қалбакилаштириш кассация инстанцияси ишни кўриб чикишидан етти кун олдин яъни вилоят хокимининг ноқонуний қарори Олий суд томонидан қонуний деб топилишидан олдин 23.02.2023 йилда амалга оширилган

Бундан хулоса килиш мумкинки Бухоро вилоят хокими Олий суд чиқариши керак бўлган қарорни олдиндан билганНахотки Олий суд хусусий мулк дахлсизлиги бузилишини қўллаб қувватлаб турса, давлатимиз рахбарининг сиёсати қолаверса Конституциямизга карши ишласа.

Ғиждувон туман ҳокими ўринбосари Б.Толибов қонунларни тушунмаслиги натижасида туман деҳқон бозор АЖ ходимларини савдо комплексидаги тадбиркорлар билан шартнома туздириш ва улардан инфратузилма пулини териш учун жалб қилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button