Bo'limsiz

«Ҳалоллик — тараққиёт пойдевори»: ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун тренинг ўтказилди

Бугун, 18 ноябрь куни (Мономарказ) Касбий кўникмалар марказида «Ҳалоллик — тараққиёт пойдевори» лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар иштирокида амалий тренинг ташкил этилди.

Screenshot

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан эълон қилинган эди.Ушбу танловда  «Коррупция — жамият тараққиётининг кушандасидир»  лойиҳаси билан ғолиб деб топилдик.

Screenshot

Лойиҳанинг асосий мақсади — аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳалоллик, қонунийлик ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишдан иборат.

Screenshot

Тренинг давомида иштирокчиларга касбий кўникмаларни эгаллаш, мустақил меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш, тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланиш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича зарур маълумотлар берилди. Амалий машғулотлар орқали назарий билимлар мустаҳкамланди.

Тадбир якунида фаол иштирокчилар сертификатлар, китоблар ва ўқув қуроллари билан тақдирланди. Шунингдек, энг фаол иштирокчи ҳамда Мономарказда дарс берувчи ўқитувчига меҳнати ва фаоллиги учун ноутбук топширилди.

Таъкидлаш жоизки, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва оилавий даромадини ошириш коррупцияга қарши курашишнинг ҳам муҳим ижтимоий омилларидан биридир. Зеро, иқтисодий мустақиллик ва ҳалол меҳнат инсоннинг ўз келажагига ишончини мустаҳкамлайди.

Лойиҳа доирасида келгусида ҳам «Ҳалоллик дарслари», «1 дақиқалик ҳалоллик» медиакампанияси, «Ҳалоллик элчилари» ёшлар гуруҳи фаолияти ҳамда «Муаммодан ечимга» мониторинг тадбирлари изчил давом эттирилади.

Тренинг иштирокчилари ўзларига яратилган имкониятлар ва кўрсатилган эътибор учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button