«Ҳалоллик — тараққиёт пойдевори» лойиҳаси доирасида эшитишида нуқсони бор аёллар учун тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро бўлинмаси «Коррупция — жамият тараққиётининг кушандасидир» грант танловини эълон қилган эди. Биз бу танловда «Ҳалоллик — тараққиёт пойдевори» лойиҳамиз билан иштирок этиб, ғолиб бўлдик.
Лойиҳамиз ёшлар, хотин-қизлар, зўравонлик ва одам савдосидан жабрланганлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ишсизларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга, ҳуқуқий саводхонликни оширишга ва жамиятда ҳалоллик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган.
24 ноябр куни «Дўстлик» биносида эшитишда нуқсони бор , реестрда турувчи хотин-қизлар учун тренинг ўтказилди. Тадбирда 25 нафардан ортиқ аёл ва эркак иштирок этди. Уларга коррупциянинг моҳияти, унинг жамиятга зарари ҳамда ўз ҳуқуқларини билиш ва ҳимоя қилиш йўллари ҳақида тушунарли шаклда маълумот берилди. Иштирокчилар катта қизиқиш билан қатнашиб, савол берди ва фикр билдирди.
Тренинг якунида иштирокчиларга эсдалик учун китоблар, шунингдек, футболка ва кепкалар топширилди, нотбук ҳам совға қилинди.
Ҳалоллик барчага баробар тегишли қадрият. Лойиҳа доирасида бошқа тоифадаги иштирокчилар билан ҳам учрашувлар давом этади.



