Bo'limsiz

Бухорода биринчи рақамли TBC Банкнинг минтақавий шоурумининг расмий очилиш маромиси бўлиб ўтди

2021 йилнинг 13 октябрь куни Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 3-уй манзили бўйича TBC Bank минтақавий шоу-румининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Банк ва Бухоро шаҳри учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бу тадбирда «TBC Bank» АТБ бошқарув кенгаши раиси Спартак Тетрашвили иштирок етди.

Спартак Тетрашвили ўз нутқида шундай деди: “Биз бугун Бухорода шоу-румимизнинг очилишини нишонлашдан бахтиёрмиз. Ўзига хос шарқона жозибага эга бўлган бу ажойиб қадимги шаҳар сўнгги йилларда жадал ривожланиб бормоқда ва биз аҳолига ўз маҳсулотларимизни тақдим қилган ҳолда, минтақадаги тараққиёт ҳамда рақамлаштирилиш жараёнининг бир бўлаги бўлишидан шодмиз”.

TBC Bank’нинг шоурумлари стандарт банк филиалларидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда банк хизматлари кўрсатилмайди. TBC Bank’нинг барча хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин. Ушбу шохобчалар фойдаланувчилар TBC UZ иловасида рўйхатдан ўтиш, тасдиқлаш жараёнидан ўтиб, тўлақонли мижозга айланиш, шунингдек, банк картасини олиш борасида малакали мутахассислардан маслаҳатлар олишига мўлжалланган.

Шинам ва ҳузурбахш муҳитга эга шоу-румларда TBC хизмат ва маҳсулотларига алоқадор ҳар қандай масалани ҳал қилишга шай турган самимий маслаҳатчилар ташриф буюрганларга пешвоз чиқадилар. Шоу-румлар илованинг қандай ишлашини синаб кўриш имконини берувчи планшетлар билан жиҳозланган. Ҳозирги кунда Бухородаги шоу-рум ходимларининг сони 15 кишини ташкил этади.

“Бизнинг шоу-румларимиз — TBC бренди билан юзлашадиган жой бўлиб, бу ерга одамлар ёрдам ва маслаҳатлар олиш учун келишлари мумкин. TBC – шунчаки онлайн илова эмас, балки инсонлар учун яралган ҳамда оддий, шу билан бирга инновацион ечимларни тақдим этувчи бренд эканини фойдаланувчиларимиз ҳис этишларини истаймиз” – дейди «TBC Bank» АТБ маркетинг бўйича директори Камилла Муминова.

Октябрь ва ноябрь ойида юртимизнинг яна 6 та йирик шаҳарларида: Қарши, Андижон, Жиззах, Қўқон, Урганч ва Фарғонада ҳам шоу-румлар очилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида TBC Bank’нинг мижозларни фаоллаштириш шохобчалари (МФШ-шохобчалар) ишлаб турибди. Бу шохобчалар Тошкентдан ташқари Чирчиқ, Ангрен, Келес, Олмалиқ, Назарбек, Самарқанд, Фарғона, Қўқон, Марғилон, Бухоро, Андижон, Асака, Жиззах, Зомин, Урганч, Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда.

Маълумот учун:

30 йиллик тарихга эга бўлган TBC Bank Грузия ва Кавказортининг энг йирик банки ҳисобланади. 2016 йилдан буён TBC Bank акцияларининг савдоси Лондоннинг Stock Eхchange Лондон биржасида юритилади. Ўтган йил давомида TBC Bank акцияларининг Лондон фонд биржасидаги котировкаси 44,95% га ўсиб, компания акцияларининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошди (784,14 млн фунт стерлинг).

TBC Банк 2020 йилда мамлакатдаги биринчи рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. Айни дамга қадар TBC UZ иловасининг 900 000 мартадан кўпроқ юклаб олингани алоҳида эътиборга лойиқ.

2021 йил сентябрь ойи якунида 2 та йирик сармоядор – ЕТТБ ва IFC TBC UZ акцияларидан 20% дан сотиб олиш ҳақида келишув имзолади. Бу иккала сармоядорнинг ҳар бири учун дастлабки бадал 9,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Банк пул ўтказмалари, кредитлар, муддатли тўлов, депозитлар, тўловларни амалга ошириш, банк карталарини бериш каби хизматларни рақамли форматда кўрсатиб келмоқда. Барча хизматлардан TBC UZ иловаси орқали фойдаланиш мумкин.

TBC Bank маҳсулотлари тўпламини янада кенгайтириш устида ишлаб, инсонлар ҳаётини шу ерда ва ҳозир осонлаштиришга бел боғлаган.

Facebook: @tbcbankuz (https://www.facebook.com/tbcbankuz)
Instagram: @tbcbankuzbekistan (http://instagram.com/tbcbankuzbekistan)
Telegram: @tbc_bank_uzb (https://t.me/tbc_bank_uzb)
Сайт: tbcbank.uz (https://tbcbank.uz/ru/)
Қўллаб-қувватлаш хизмати телефон рақамлари 24/7: +998 (78) 777-27-27

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button