Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг фаолияти тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг “Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи 2021 йил 8 сентябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом билан Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига (кузатув кенгашига) бўйсуниши белгиланди.
Қуйидагилар Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
✔️ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;
✔️ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
✔️ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
✔️коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш.