Bo'limsiz
Ўзбекистонда юрак ва ўпка трансплантацияси йўлга қўйилади — Сенат
Ўзбекистонда келажакда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини йилига 250 тага етказиш, жигар трансплантациясини эса 50 тага етказиш режалаштирилган, маълум қилди Сенат матбуот хизмати.
Шунингдек, юрак трансплантациясини жорий этиш ва йилига 50 та амалиёт ҳамда ўпка трансплантациясини йўлга қўйиш ва йилига 30 та амалиётни бажариш назарда тутилган.
Республикада 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азоб чекса, уларнинг 500 нафари, яъни 10 фоизи жигар трансплантацияси амалиётига муҳтож. Бугунги кунга қадар мамлакатда жами 10 та жигар трансплантацияси амалга оширилган.