Bo'limsiz
Хотифийнинг Темурнома асаридан парча
Бу жаҳонни эҳсону яхшилик билан олиш мумкин, адолат билан у жаҳонни (яъни охиратни) ҳам олиш мумкин. Шу адолат шоҳларга ярайди, парвардигор улардан шундан бошқани сўрамайди. Подшоҳликнинг сармояси бу-адолат, адолат туфайли давлатнинг иқтидори кучли бўлади. Агар бугун бир кишининг арзу додини эшитсангиз, эрта қиёматда додингга Аллоҳ таоло етади. Қўл остингдагиларга раҳм қил, билгинки сенинг устингдан забардаст қўл бор. Кишилар билан шундай ҳисоб қилгинки, эрта унга жавоб бера олишинг керак.