MIB

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик клаастери” МЧЖ манфаатида суд қарорининг ижроси юзасидан “YouTube” ижтимой тармоғи орқали қилинган мурожаат ўрганиб чиқилди

Аниқланишича, Сирдарё вилоят иқтисодий судининг 26.03.2018  йилдаги қарздор “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” МЧЖдан ундирувчи “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” МЧЖ фойдасига жами 1 040 980 720 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳамда Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 07.09.2021  йилдаги қарздор “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” МЧЖдан ундирувчи “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” МЧЖ фойдасига жами 

171 299 261 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида ушбу ижро ишидан ташқари, 3 та ижро ҳужжати бўйича 65,4 млн.  сўм солиқ қарзи ва 

1 та 3,4 млн. сўмлик давлат божини ундиришни назарда тутувчи ижро ишлари ҳам мавжуд бўлиб, мазкур ижро ишлари Қонуннинг 

251-моддасига асосан йиғма ижро иши юритишига бирлаштирилган. 

Хусусан, қарздорнинг АТ “Саноатқурилиш банк” Сирдарё вилояти филиалидаги барча ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномаси қўйилиб, банд солинган ва қарздор жамият раҳбари Ш.Ташбековга нисбатан 06.05.2021 йилда ижро ҳужжати белгиланган ихтиёрий 

муддат давомида амалга оширмаганлиги сабабли ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига кўра, (3 675 000 сўм миқдорида) маъмурий жарима тортилган.

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол- мулклари ўрганилганда, қарздор “Сирдарё тайёрлов таъминот савдо” МЧЖга тегишли бўлган фақат Гулистон шаҳар, Улуғ йўл МФЙ, Тошкент кўчасида (Сайхун савдо мажмуаси) жойлашган савдо дўконлари мавжудлиги аниқланиб, Қонуннинг 47-моддасига асосан тегишли тартибда хатланиб, реализация қилиш чоралари кўрилган. 

Жумладан, Гулистон шаҳар, Улуғ йўл МФЙ, Тошкент кўчасида жойлашган 10 дона савдо дўконлари “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига жами 120 781 905 сўмга баҳоланиб, ушбу кўчмас мулкларни Қонунда белгиланган тартибда аукцион савдоларида сотиш учун юборилган.

Ушбу савдо дўконларининг сотувидан келиб тушган 35,8 млн. сўм пул маблағлари ҳисобидан 11,6 млн. сўм солиқ қарзи учун, 0,6 млн. сўм ижро йиғими учун, 3,4 млн. сўм баҳолаш ҳаражати учун тақсимлаб ўтказилган бўлиб, шундан 24.02.2021 йилда 5 812 001,53 сўм ва 10.03.2021 йилда  14 389 786,08 сўм пул маблағлари ундирувчи “Бухоро нефт қурилиш монтаж балиқчилик кластери” МЧЖга ўтказилган.

17.03.2021 йилда қарздорга тегишли Гулистон шаҳар, Улуғ йўл МФЙ, Тошкент кўчасида жойлашган 20 дона савдо дўконлари бинолари  Қонуннинг 47-моддасига асосан хатланган ҳамда белгиланган тартибда “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига жами 1 400 807 813 сўмга баҳоланиб, ушбу мол-мулкларнинг баҳоси юзасидан қарздор ва ундирувчига билдиришнома юборилган.

Бўлим томонидан 17.03.2021 йилда қарздорга тегишли бўлган Гулистон шаҳар, Улуғ йўл МФЙ, Тошкент кўчасида жойлашган 20 дона хатланган савдо дўконларини баҳолаш хулосаси муддати ўтганлиги сабабли, ҳозирги кунда ушбу хатланган савдо дўконларини қайта баҳолаш учун тегишли ҳужжатлар “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖга берилган бўлиб, қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулкларни реализация қилиш орқали қарздорликларни сўндириш чораси кўрилмоқда.

Келгусида ундирилган пул маблағлари Қонуннинг 79-80-моддасига асосан ундирувлар навбати бўйича таъминланиши маълум қилинади.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button