Bo'limsiz

Андижонда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг таъсис мажлиси ўтказилди
 
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг таъсис мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, кўрилаётган тизимли чораларга қарамасдан, ҳудудларда бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, капитал қурилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари сақланиб қолмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида 2019-2020 йиллар ҳамда 2021 йилнинг ўтган даврида жами 843 нафар турли даражадаги мансабдор шахслар коррупциявий жиноят содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилгани қайд этилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button